Янгиликлар
30
Ҳурматли фидоий ўқитувчилар ҳамда жонкуяр мураббийлар!

Ҳурматли фидоий ўқитувчилар ҳамда жонкуяр мураббийлар!
Барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.
Ушбу қутлуғ айёмни мамлакатимизда кенг нишонлар эканмиз, биринчи навбатда қадрдон мактабимиз, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади. Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган сизлар каби азиз ва мўътабар устозлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Устоз ва мураббийлар жамият биносининг бинокорлари, онгу тафаккур муҳандислари ва маърифат боғининг боғбонларидир. Устоз ва муаллим ҳаёт бўстонидаги ниҳолнинг бақувват дарахтга айланиши учун беқиёс меҳнат қилади.
Илм йўлида бизга сабоқ берган, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга кўмак берган муҳтарам устозларимизни доимо эъзозлаймиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз азиз устозлар!