Янгиликлар
04
Биласизми
Таълим кредитларини ажратиш тартибини биласизми?
Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитларини ажратиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.
(https://lex.uz/docs/5586538) Жамғарма кредитларни тижорат банклари орқали ажратади.
Кредит олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ариза;
тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт);
кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди);
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун);
банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.
Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (14 %) ажратилади.