Янгиликлар
05
Сайлов_2021
10-ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ
Эслатма: Округ сайлов комиссиясининг ваколатлари
-сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади,фаолиятини мувофиқлаштиради;
-сайлов участкаларининг жойлашган ери ҳақида сайловчиларни хабардор қилади;
-номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди;
-сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
-сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;
-сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно.