Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАНДА СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛАДИМИ?


ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАНДА СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛАДИМИ?



Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 502 моддасида белгиланишича, ҳадя шартномаси деб, ашёни текинга мулк қилиб бериш, мулк ҳуқуқини бериш ёки бу мажбуриятларни олишга айтилади. Ҳадя шартномасида шахс ва бериладиган нарса аниқ кўрсатилиши керак.

Ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Чунки бу ҳадя эмас, васиятнома меъёрига тўғри келади. Ҳадя шартномасида кўзда тутилган мулк тарафлар томонидан шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Васиятнома берган шахс то вафот этгунича ўз мулкининг ҳақиқий эгаси ҳисобланади ва уни истаган вақтда бекор қилиши, ўзгартириши ёки тўлдириши мумкин. Ҳадя шартномаси эса, совғани қайтиб олмаганларидек, имзоланган захотиёқ иккинчи тараф мулкига ўтиб кетади ва қарор ўзгартирилмайди. Агар кўчмас мулк ҳадя қилинса, унга эгалик қилиш учун шартнома тузилгандан кейин кадастр корхонаси рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ҳадя қилишни ният қилган инсон ҳали шартнома тузилмасдан оламдан ўтиб қолса, бўлажак ҳадя эгаси мулкни талаб қилишга ҳақли эмас. Бу шунчаки ваъда ҳисобланади. Агар нотариал идорада иш бошланган, шартнома тузиш ҳаракатлари амалга оширилган бўлса, ишни мархумнинг яқинлари мерос гувоҳномасини расмийлаштириш орқали давом эттиришлари мумкин.

Шартнома асосида кўчмас мулк-уй ҳадя қилингани амалиётда кўп кузатилгани боис, баъзи инсонлар бошқа нарсалар билан ҳадя шартномасини тузиш мумкин эмас, деб ўйлайдилар. Аслида расмий ҳадя автомашина, қимматбахо қоғоз, қимматбахо буюм, кўп миқдордаги пул ҳам бўлиши мумкин. Қонунда кўчмас мулк ва автомототранспортларни нотариал тартибда хадя қилиш мажбурий белгиланган. Юқорида саналган бошқа нарсаларни хоҳласалар ўзаро келишишлари, хоҳласалар расмийлаштириш учун нотариал идораларга мурожаат қилишлари мумкин.

ҲАДЯ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ УЧУН НИМАЛАР ЗАРУР?

• шартномани тасдиқлашда ҳар иккала томон: ҳадя қилувчи ва олувчи қатнашиши

• ҳар иккала томоннинг хоҳиш иродаси

• томонларнинг амалдаги, муддати ўтмаган паспорт маълумотлари, доимий ё вақтинча рўйхатга олинган яшаш жойлари

• ҳадя қилинаётган кўчмас мулк (уй)нинг кадастр ҳужжатлари, уй режаси, майдони, қавати, нечта хонадан иборат эканлиги, хонадон манзили, жойлашган жойи, уй дафтари, уй тури (ховли ёки кўп қаватли уй) ҳақидаги тўлиқ маълумот

• эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (турли ҳил шартномалар, гувоҳномалар, ҳоким ё суд қарорлари, давлат далолатномаси, уй-жой коперативлари маълумотномалари ва бошқалар)

• ҳадя қилинувчи иморатнинг лойиҳавий режаси, кўчмас мулк жойлашган тумандаги кадастр бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси, турар жойидан, сув, газ, электр энергия, телефон ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги тўғрисида коммунал бўлимдан маълумот

• ҳадя берувчи турмуш ўртоғининг розилигини билдирувчи ёзма ариза (Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 25 моддасида белгиланган тартибда талаб қилинади)

БЕКОР ҚИЛИШ МУМКИН:

• Шартнома иштирокчилари томонидан бир-бирларига ёки томонларнинг оила аъзолари билан боғлиқ жиноят содир этилган тақдирда
• Ҳар иккала томон ўз хоҳиши билан рози бўлса

ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШДА СОЛИҚ ТЎЛАНАДИМИ?
Ҳадя олувчи ҳадя қилинадиган нарсанинг қандайлигига қараб давлат Солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган солиқни тўлайди. Ҳовли-жой ҳадя қилинаётган бўлса, ер ва мулк солиғи, кўп қаватли уй хонадони ҳадя қилинаётган бўлса мулк солиғи тўланади.

ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАНДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ МАВЖУДМИ?
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси талабларига кўра жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар бу улушларни, пайларни ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилиши билан боғлиқ даромад турларига солиқ солинмайди, деб белгиланган.


Тошкент вилояти адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
бўлими бошлиғи
А.Алияров