Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ислоҳотлар_динамикаси


5 октябрь куни Тошкентда «Ўзбекистон: беш йил ичидаги жадал ислоҳотлар» халқаро анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда 5 йиллик Ҳаракатлар Стратегияси ислоҳотларининг натижалари тақдим этилди.

1 Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш:
- 110 та самарасиз идоралараро органлар тугатилди;
- 10 та янги вазирликлар ва идоралар тузилди;
- 6 та давлат функцияси хусусий секторга ўтказилди;
- 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхоналари ишламоқда;
- давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сони 2 баробарга (167 дан 79 гача) қисқартирилди.

2 Қонун устуворлигини таъминлаш:
- давлат органларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш учун маъмурий судлар тузилди. Улар 2019-2020 йилларда ҳокимларнинг 2,6 мингта қарорини ноқонуний деб топди;
- тадбиркорларни ҳимоя қилиш учун бизнес-омбудсмен институти пайдо бўлди;
- “прописка” тизими қайта кўриб чиқилди, зўравонликдан зарар кўрган аёллар учун 197 реабилитация маркази тузилди, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тартиби соддалаштирилди.

3 Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш:
- хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича чекловлар бекор қилинди;
- нақд пул маблағлари айланмаси бўйича чекловлар бекор қилинди ва банкоматларда пул олиш имкони пайдо бўлди;
- аксарият солиқ ставкалари камайди: ягона ижтимоий тўлов – кичик корхоналар учун 15% ва йирик корхоналар учун 25% дан 12% гача, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи – 22,5% дан 12% гача, ҚҚС – 20% дан 15% гача, фойда солиғи – 14% дан 12% гача, юридик шахсларнинг мулк солиғи – 5% дан 2% гача.

4 Ижтимоий соҳани ривожлантириш:
- ўртача ойлик иш ҳақи 1,3 млн. сўмдан 2,6 млн. сўмгача ошди;
- аҳоли жон бошига жами даромад 5,8 млн. сўмдан 11,7 млн. сўмгача ўсди;
- қамбағаллик даражаси 2000 йилдаги 28% дан 2020 йилда 11% гача қисқарди;
 соғлиқни сақлаш соҳаси учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар 2,1 баробарга оширилди;
- 328 та янги мактаблар барпо этилди ва 11-йиллик мажбурий мактаб таълими тикланди;
- болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши даражаси 27,7% дан 61% га етказилди;
- 80 дан ортиқ янги олий ўқув юртлари ташкил этилди, 20 га яқин хорижий университетларнинг филиаллари очилди;
- мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиёти бартараф этилди.

5 Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш:
- Ўзбекистон илк бор диний масалалар бўйича “алоҳида хавотир уйғотувчи” давлатлар рўйхатидан чиқариб ташланди;
- қўшни давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари мустаҳкамланди;
- чегаралар ҳамда сув-энергетик ресурслардан фойдаланишга оид масалалар тартибга солинди;
- Ўзбекистонда 86 та давлат фуқаролари учун визасиз режим амал қилмоқда (2016 йилда – 9 та давлат);
- армиянинг замонавий қурол-яроғ билан жиҳозланиши даражаси 5 баробарга ошди.

Ислоҳотлар натижалари ҳақида батафсил маълумот билан Reforms.uz платформасида танишишингиз мумкин.