Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Биласизми


ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР БИЛАН НИКОҲИНИ ҚАЙД ЭТИШ



Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.
 
 ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН НИКОҲНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида, бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, никоҳ тузишга монелик қиладиган қуйидаги ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистонда ҳақиқий деб эътироф этилади.

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ  ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДА НИКОҲДАН АЖРАТИШ 

Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш умумий асосларда амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон судида ажралишга ҳақлидир.

ФҲДЁ органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.

Чет эл давлат суди томонидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарор асосида Ўзбекистон фуқароси билан никоҳдан ажратиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) ариза берувчининг турар жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилади.