Янгиликлар
09
Биласизми

Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.
ЙПХ ходимининг дислокацияси ушбу ходим хизмат олиб бораётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғида сақланади ва ҳайдовчининг мурожаатига биноан ўн беш кун ичида ёзма равишда маълумот берилади.
(Асос: 975-сон ВМҚ)