Янгиликлар
11
Биласизми

Қонунчиликка (https://lex.uz/docs/97664) кўра, солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш:
- фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача;
- мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса:
- фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;
- мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.