Янгиликлар
12
Биласизми
УЙ-ЖОЙГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАР АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар.
Арзон уй-жойлар — Дастурлар доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли (2 ва 3 хонали) уйлар.
Кам таъминланган оила — ойлик жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 баравари миқдоригача тўғри келадиган оила.
Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича белгиланган шакл бўйича сўровнома-ариза (https://lex.uz/docs/3682704#3685690)ва ҳужжатларни (https://lex.uz/docs/3682704#3684968) тақдим этади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш мезонлари:
-ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
-кўп болалилик;
-ариза берувчи оиласининг даромади;
-ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида);
-ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
-ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
-биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;
-ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида).