Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Адлия_хабари


Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь кунига белгиланди



 Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисини жорий йил 20 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги; 
●  “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
●  “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
●  “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
● “Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
● “Музейлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги.