Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайлов_2021


Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш қоидалари қандай?



 Cайловчи овоз бериш биносига киришда ижтимоий масофага риоя қилиши шарт. Бунда икки сайловчи ўртасидаги масофа 1,5–2 метр бўлиши лозим. Сайловчи бинога киришида тана ҳарорати ўлчанади, унга ҳимоя ниқоби ва тиббий қўлқоп берилади, қўли антисептик восита билан дезинфекция қилинади. Сайловчи участка сайлов комиссиясига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, заруратига кўра қисқа муддатга ҳимоя ниқобини олиб, юзини кўрсатади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаби (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олгани ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабина ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи овоз беришда ўзи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссияси икки нафар аъзосининг имзоси қўйилиб, комиссия муҳри билан тасдиқланади.