Янгиликлар
15
Биласизми
Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин
- Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади (https://lex.uz/docs/5662889):
- жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
- иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
- ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
- ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
- иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
- ҳайдовчилар маст бўлмаса;
- транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.
- Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.
- Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида юборилади:
- ҳодисаси жойининг, транспортларнинг фотосурати;
- ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
- ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
- ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.
- Мазкур тартиб 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.