Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Қонунчиликдаги_янгиликлар


Айрим товарлар божхона божидан озод қилинади



“Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (627-сон, 07.10.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача қуйидаги товарлар божхона божидан озод қилинади:

 бананлар, плантайнлар (янги ёки қуритилган) – ТИФ ТН коди 0803;
 янги ёки қуритилган финикилар, анжир, ананаслар, авокадо, гуайява, манго ва мангостан ёки гарциния – ТИФ ТН коди 0804;
 янги ёки қуритилган цитрус мевалар – ТИФ ТН коди 0805;
 янги папайя – ТИФ ТН коди 0807 20 000 0;
 янги олма, нок ва беҳи – ТИФ ТН коди 0808;
 киви – ТИФ ТН коди 0810 50 000 0.

 Шунингдек, қарор билан гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.