Янгиликлар
21
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Айрим маҳсулотларга импорт божи қўлланилмайди
"Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–5262-сон, 20.10.2021 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача, жумладан, қуйидаги айрим турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи “ноль” ставкада қўлланилади:
- сунъий мўйна;
- зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
- сунъий толалардан тайёрланган газламалар;
- шиша иплар;
- шиша толали матолар ва бошқалар.