Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Тошкент вилоятида Президент сайлови кўтаринки кайфиятда ўтмоқда


Тошкент вилоятида Президент сайлови кўтаринки кайфиятда ўтмоқда



Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси томонидан навбатдаги брифинг ўтказилди.

     Комиссия раиси Маҳмуд Болтабоев мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятидаги 963 та сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари бошланганини эълон қилди.

    Қайд этилганидек, сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, кун давомида туман-шаҳарлардаги 22 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилиняпти. Жойлардаги сайлов участкалари пандемия шароитини инобатга олиниб, бир марталик тиббий ниқоб, антисептик воситалар, комиссия аъзолари учун ҳимоя воситалари билан таъминланган. Икки нафардан тиббиёт ходимлари бириктирилган.

   Таҳлилларга кўра, якуний рўйхатга киритилган сайловчиларнинг умумий сони 1 миллион 799 минг 742 нафарни, жумладан, сайловда қатнашувчи 18-30 ёшдаги фуқаролар 567 минг 621 нафарни (31.5 фоиз), аёллар 907 минг 837 нафарни (50.44 фоиз) ташкил этади.

   Марказий сайлов комиссияси таклифномасига биноан, мамлакатимизга ташриф буюрган халқаро кутзатувчилар Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини бориб кузатади.

   Хорижий ташкилотлардан ташқари, сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан иборат маҳаллий кузатувчиларимиз бор. Ҳар бир партиядан, ҳар бир сайлов участкаси учун бир нафардан кузатувчилар бириктирилган. Муҳими, жойларда Президент сайлови кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.