Янгиликлар
25
Биласизми
18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ўқув таътили вақтида иш вақтининг муддати:
16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 36 соатдан ;
15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади (Меҳнат кодекси 242-моддаси 1-қисми).
Таътил вақтида 18 саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш вақти тўлиқ бўлган чоғда тегишли тоифадаги ходимларга бериладиган миқдорда тўланади (Меҳнат кодекси 243-моддаси 1-қисми). Яъни таътил вақтида ҳафтасига 24 соат ишлайдиган болага 40 соат учун ҳақ тўланади.
Ўқишдан сўнг ишлаётган(таътил вақти эмас) ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати эса:
16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 18 соатдан ;
15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 12 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади (Меҳнат кодекси 242-моддаси 2-қисми)
Ўқишдан сўнг ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади. Яъни 12 соат ишласа, 12 соатга ҳақ тўланади.
Манба: Mehnat huquqi телеграм канали