Янгиликлар
28
Сўраган_эдингиз
4 ойлик ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан ходим ўз лавозим вазифаларига киришган. Ходимга меҳнат таътили периоди шу 4 ой қўшиладими ёки олиб ташланадими?
Меҳнат кодексининг 142-моддасига (йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш) кўра ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради.
Демак, аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — 70 календарь кун) муддати билан берилган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради.
Диққат! Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар бериладиган болани парваришлаш учун таътил вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.
Лекин болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.
Мисол: Агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 9 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 24 йил иш стажи ҳисобланади (30 йил — 9 йил) + 3 йил = 24 йил.
Манба: Mehnat huquqi телеграм канали