Янгиликлар
29
Биласизми
МАКТАБДА МОБИЛ ТЕЛЕФОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Мактабга кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефони овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.
Мактбаларда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин ўқувчилар:
телефонини ўчириб қўйиши;
телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.
Ўқитувчилар ва бошқа ходимлар:
ўқув машғулотлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас;
дарсдан ташқари вақтда таълим олувчилар иштирокида телефондан фойдаланишни имкони борича чеклашлари шарт.
Қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
а) телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
б ) телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
в) телефони ёрдамида:
атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш.
г) ўқув машғулотлари вақтида:
телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
телефонни стол устига қўйиш;
мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
телефон орқали бошқа хизматлардан (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) фойдаланиш.
АСОС: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ