Янгиликлар
02
Биласизми
БОЛАЛАРНИ ОИЛАГА ТАРБИЯГА БЕРИШ (ПАТРОНАТ) ТАРТИБИ
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Болаларни оилага тарбияга олиш ихтиёрий бўлиб, у васийлик ва ҳомийлик органлари билан болани олиш истагини билдирган шахслар ўртасида тузилган махсус шартнома асосида амалга оширилади.
Ота-оналар қаровисиз қолган болани тарбия қилиш учун олишни истайдиган фуқаролар тутинган ота-оналар деб аталади, ушбу оила эса фарзандликка олган оила ҳисобланади.
ОИЛАГА ТАРБИЯГА БЕРИЛГАН БОЛАЛАР
ўзларига тегишли бўлган алимент, шунингдек пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш;
уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ёки уй-жойлардан фойдаланиш;
уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Болаларни тарбияга олган шахслар ўз ҳуқуқларидан ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, тарбиясидаги болаларга зарар келтирган ҳолда фойдалансалар, шунингдек уларни назоратсиз ҳамда зарур моддий ёрдамсиз қолдирсалар, васийлик ва ҳомийлик органи болаларни тарбияга олган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини қўзғатишга ҳақли.
Болаларни оилага тарбияга беришда васийлик ва ҳомийлик органлари уларга бир йўла кийим-бош ва пойабзал беради, болани оилага тарбияга олган шахсга эса, оилага тарбияга олинган боланинг таъминоти учун ҳар ойда нафақа тўлаб туради.
Оилага тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал сотиб олишга ажратилган маблағлар тутинган ота-оналарга нақд пул шаклида ёки уларнинг банк пластик картасига пул ўтказиш йўли билан берилади.
Тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун ҳар ойлик нафақа халқ таълими бошқармалари орқали ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўланади.