Янгиликлар
04
Биласизми
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДА ИШОНЧНОМАСИЗ БОШҚАРИШ
2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситасини яқин қариндошлар ўртасида мажбурий тартибда нотариал ишончномаларни расмийлаштирмасдан бошқаришига рухсат берилди.
Яқин қариндошлар:
эр (хотин);
ота-она;
болалар;
ака-укалар;
опа-сингиллар.
Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.
Қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг талабига биноан кўрсатилиши мумкин.
АСОС: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони