Янгиликлар
08
Биласизми
АВАРИЯ - СОҒЛИҚҚА ЗАРАР ЕТКАЗИЛСА (ўлим билан тугаса)
Йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) мол-мулкка зарар етказишдан ташқари соғлиққа зарар етказилган (ўлим билан тугаса) тақдирда, ЙТҲ жойини тарк этманг.
ЙТҲ содир бўлганда қуйидагиларни амалга ошириш керак.
“103” рақамига қўнғироқ қилиб, тез тиббий ёрдамни чақириш;
“1050” рақамига қўнғироқ қилиб ФВВ ходимини чақириш (зарур ҳолларда);
“102” рақамига қўнғироқ қилиб ДЙҲХХ чақириш;
ЙТҲ иштирокчилари бўлган автотранспорт воситаларининг номерларини ёзиб олиш ҳамда суратга тушириш;
огоҳлантирувчи авария сигналларини ёқиб қўйиш;
автотранпорт воситасини жойидан силжитмаслик;
зарур ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатмасини ёзиб олиш.
ЙТҲ жойига келган тиббий тез ёрдам ходими жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиши, зарур ҳолда уларни касалхонага ётқизиши шарт.
ЙТҲ иштирокчилари тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
ЙТҲ иштирокчилари соғлиғи ҳақида акт тузилади ва тегишли маълумотнома тайёрланади.
ЙТҲ жойига келган ДЙҲХХ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва ЙТҲ схемасини тузиши, воқеа иштирокчиларидан, шунингдек гувоҳлардан (зарур бўлганда) тушунтириш олиши керак.
Суғурта полиси мавжуд бўлса – суғурта компанияси белгиланган тартибда товон пули тўлайди.
Суғурта полиси бўлмаган тақдирда – автотаранспорт эгаси товон пулини суд томонидан белгиланган миқдорда тўлаб беради.
Манфаатдор томон ДЙҲХХ ҳаракатидан ёки қарорларидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Қонунда соғлиққа шикаст етказилганлик (ўлим) учун жавобгарлик белгиланган.