Янгиликлар
Қулай ишбилармонлик муҳити
Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Давлат солиқ, Божхона, Табиатни муҳофаза қилиш ҳамда Давлат санитария эпедимология бошқармалари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодиётнинг асосий бўғини бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда изчил ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантириш шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ҳамда хорижий инвесторлар фаолияти эркинлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунчилик базаси яратилди.
Айниқса, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларининг ижросини янада самарали таъминлаш юзасидан аниқ мақсадли ташкилий, ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда таъкидлаганидек, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик беришга қаратилган ислоҳотларни такомиллаштириш жараёни изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, хусусий мулк тараққиёти, мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ ва статистик ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган қонун ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш фаолияти юзасидан адлия органлари маҳаллий бошқарув органларига яқиндан услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Тадбир давомида мутахасисслар томонидан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялашнинг муҳим йўналишлари, турли хил ҳисоботлар тақдим этиш шакллари, уларни тузиш борасида амалиётда жорий қилинган янги қулайлик ва имтиёзлар шунингдек, рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомил, лицензияланиши талаб этиладиган 15 та фаолият тури бекор қилингани, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг шакллари ва даврийлиги бир ярим-икки баробар қисқартирилгани, давлат ва назорат қилувчи идораларнинг тадбиркорлик субъектлари билан электрон шаклдаги алоқаси босқичма-босқич жорий этилаётганлиги аниқ мисоллар ёрдамида иштирокчиларга ҳуқуқий жиҳатдан тушунтирилди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда юкларни божхонада расмийлаштиришда “ягона ойна” тамойили бўйича амалга ошириш жараёнларининг қулайликлари, даъво аризалар ва илтимосномаларни хўжалик судларига электрон шаклда юбориш механизмлари, шунингдек, адлия органларининг бу борада амалга ошираётган тадбирлари ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.