Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ижтимоий шериклик мустаҳкамланмоқда


Президентимиз Ислом Каримовнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслари асосида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, айни пайтда кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг жадал ривожланишига эришиш ҳамда уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотлар очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашдаги ролини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун ижтимоий шериклик тушунчаси кенг маънони англатади. Буни аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқ, манфаат ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, экологик муаммоларни ҳал қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, тарихий-маданий ёдгорликларни асраш, урф-одатларимизни, хайрия фаолиятни, миллий маданий ўзига хосликни сақлаб қолиш ва ривожлантиришда ННТлар билан давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик муносабатларида кўриш мумкин.

– Вилоятимизда тўрт юз олтмишдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси масъул ходими Илёс Достонов. – Унинг уч юз ўттизтаси ҳудудларда, яъни шаҳар ва туманларда иш олиб бормоқда.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан вилоятда ўтказилаётган давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ана шу ННТлар кадрлари салоҳиятини ошириш, улар ва давлат органлари ўртасида ижтимоий алоқаларни янада яхшилаш имконини бермоқда. Бу жараёнда “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми”, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси, “Соғлом авлод учун” жамғармаси, ногиронлар жамияти ва бошқа ташкилотлар фаол иштирок этмоқда. Ушбу ташкилотлар ҳамкорлигида жойларда ижтимоий бизнес лойҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш тадбиркорларнинг соҳага оид билимларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тошкент вилоятидаги кўплаб ННТлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грантига сазовор бўлмоқда. Улар ижтимоий шериклик доирасида қишлоқ врачлик пунктлари шифокорларининг соғлом турмуш тарзи ва касалликлар профилактикасига оид малакаларини ошириш, фермерлар учун консультатив маслаҳат марказлари очиш, экологларга махсус қўлланмалар ишлаб чиқиш, ёшларни бирлаштириш каби йўналишлар бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда.