Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қонун ижодкорлиги


Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида норматив ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.DSC07436.JPG

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжуманида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қонун ижодкорлиги” мавзуси юзасидан фикр юритилди.

Таъкидлаш керакки, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишга ваколатли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Юртбошимиз ташаббуси билан янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби янада кенг ёритиб берилди.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг қонун ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизани амалга ошириш ҳисобланади.

Бинобарин, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.

Таъкидланганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тайёрланаётган норматив тусдаги қарор лойиҳалари сифатини янада ошириш, қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилишини таминлаш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда қўлланма сифатида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома қабул қилинди.DSC07414.JPG

Ҳокимият идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш борасидаги фаолиятини ўрганишни амалга ошириш мақсадида, адлия органлари томонидан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида ўрганишлар ўтказиш, натижасини умумлаштириш ва тегишли таклифлар тайёрлашнинг кенг ва самарали амалиёти йўлга қўйилган. Хусусан, биргина Жиззах вилояти, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 2011, 2012 йиллар ҳамда 2013 йилнинг биринчи чораги давомида жами 321 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Навоий вилоятида 86 та, Наманган вилоятида 150 та, Фарғона вилоятида 278 таниташкил қилади. Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимномалар киритилган. Ушбу таъсир чоралари асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 33 нафар маъсул мансабдор шахслари интизомий жавобгарликка тортилган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунда халқ депутатлари кенгаши ва ҳокимларнинг ваколатлари аниқ белгилаб берилган бўлсада, ҳанузгача айрим ҳокимликлар томонидан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш амалиёти учраб турибди. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий нашрларда эълон қилишда ҳам камчилик ва муаммолар аниқланмоқда.

Журналистлар билан ўзаро жонли мулоқотда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонун ижодкорлиги фаолиятининг такомиллашуви ҳуқуқни қўллаш соҳасининг янада кенгайишига хизмат қилиши, бунда энг аввало юридик хизматлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уни малакали мутахассислар билан таъминлаш муҳим эканлиги қайд этилди.