Янгиликлар
Referendum – umumxalq ovozi
Referendum – umumxalq ovozi
Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.
Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
РЕФЕРЕНДУМ (лот. referendum — билдирилиши керак бўлган) — умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли. Бевосита демократиянинг муҳим воситаси. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, Референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакатхалқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади. Сайлов натижалари мажоритар тизим бўйича ҳам, пропорционал тизим бўйича ҳам аниқланиши мумкин бўлса, Референдум натижалари фақат мажоритаризм (мутлақ кўпчилик овозини ҳисоблаш) тамойиллари асосидагина аниқланиши мумкин.
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрсида»ги қонун (дастлаб 1991 й. 18 ноябрда қабул қилинган, 2001 й. 30 августда янги таҳрирда қабул қилинган)га кўра, Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади. Референдумни ўтказиш ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси; Ўзбекистон Республикаси Президента чиқиши мумкин. Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган (18 ёшга тўлган) Ўзбекистон фуқаролари умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган фуқаролар имзоси тўпланган (бунда имзо чеккан фуқаролар миқдори ҳар бир маъмурий ҳудудий тузилма бўйича бир текис ва мутаносиб равишда тақсимланган) бўлса; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асослантирилган талаби билан Референдум ўтказилиши мумкин.
Куйидаги масалалар Референдум предмети бўлиши мумкин эмас:
- Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;
- Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва соликлар;
- амнистия ва афв этиш;
- жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш;
- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш.
Референдум яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси тарихида 1марта 1991 йил 29 декабрда Референдум бўлган. Бу Референдумда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» ЎзР Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги Конституциявий қонуни тўғри қабул қилинганлигини Ўзбекистон халқи бир овоздан маъқуллади. 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришга бағишланган Референдум бўлиб ўтди. Бу Референдумлар Ўзбекистонда демократия мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади.
Оҳангарон тумани адлия
бўлими бошлиғи Б.Жўраев