Янгиликлар
Жиноят учун жазо муқарар.
Жиноят учун жазо муқарар
Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунининг 13-моддасига асосан Адлия органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатларидан бири сифатида, аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятни амалга ошириш киришлиги белгиланган.
Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг тегишли маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси БИС, жамият учун фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 18.07.2017 йилдаги ҳукми билан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, етти ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, жиноят содр этиш йўлига кириб, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўла туриб алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-тарож қилишда ифодаланган жиноятни содир этганликда фош этилади.
Жумладан, у Бекобод туманида яшаб келиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йил тахминан апрель ойининг бошларида Бекобод туман да яшовчи 1957 йилда туғилган фуқаро БТИ билан танишиб, унга тегишли бўлган баҳоси 15.000.000 сўмлик бир бош отини ҳар ой 100.000 сўм пул эвазига даласида боқиб беришни вада қилиб, шу йўл билан ишончига кириб, фуқаро БТИга тегишли бўлган мазкур 15.000.000 сўмлик отни 2021 йил 27 сентябрь куни тахминан соат 20:00ларда унинг рухсатисиз ўзига олдиндан таниш бўлган БТСга от ўзига тегишли эканлигини айтиб, жами
8.000.000 сўмга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2022 йил 16 март кунидаги хукмига кўра, БИС Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб унга нисбатан иш хақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган холда 2 йил 6 ой аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Юқоридагиларни кўриб чиқиб шуни айтишимиз мумкунки жиноят учун жазо муқарар, шу сабабдан ҳам фуқароларимиздан қонун ҳужжатларида белгиланган ўз ҳақ ҳуқуқларини билишларини ҳамда, ўз навбатида жамиятда барча учун амал қилиниши мажбурий бўлган қонун ҳужжтларига оғишмай риоя қилишларини сўраб қолган бўлар эдик.
Муалифлар:
Бекобод туман адлия бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслахатчиси Мусаев Суннатилло Соибжонович
Бекобод тумани ИИБ хузуридаги Тергов булими терговчиси катта лейтенант Мамарозиев Жасурбек Равшанбекович