Янгиликлар
“Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари ”
“Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари ”
Ўзбекистон республикасининг конституциясининг 59-моддасида- “Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар ва Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир” деб кўрсатилган.
Ўтган беш йил касаба уюшмалари ҳаётида ҳам туб бурилишга бой бўлди. Касаба уюшмалари ҳаётидаги тарихий воқеалардан бири — 2019 йилнинг 6 декабрида Президентимиз томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши бўлди. Ушбу Қонун касаба уюшмалари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ваколатларини кенгайтириш имконини берди.
Қонун уюшма фаолияти аъзоларининг ҳуқуқлари ва уларнинг кафолатларини таъминлашга қаратилган тамомила янги ҳуқуқий нормалар билан бойитилганлигини кўриш мумкин. Жумладан, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда, бандликка кўмаклашиш соҳасида, жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этишга оид ҳуқуқларнинг мазкур қонунда аниқ белгилаб қўйилганлиги касаба уюшмалари фаолияти самарадорлиги янада ошаётганлигидан далолат беради.
Шунинг дек 11-ноябрь — Касаба уюшмалари кунига меҳнаткашлар байрами деб белгиланган.
Бекобод тумани ЮХКМ
бош юрисконсулти Р.М.Мирзааҳмедов.