Янгиликлар
МАҚОЛА
МАҚОЛА
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 164-моддасига асосан, Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.
Бунда, иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон Ресбубликаси Меҳнат кодекси 279-моддасига Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.
Шу билан бирга, Фуқаролик кодексининг 1030-моддасига кўра, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар товони, алиментлар ва фуқарога турмуш кечириш воситаси сифатида берилган бошқа пул маблағлари, унинг томонидан виждонсизлик қилинмаганда ва ҳисоб-китобда хатолар бўлмаганда асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтариб берилмайди.
Чирчиқ шаҳар ЮХКМ бош юриськонсулти С. Имомалиев