Янгиликлар
Тошкент вилояти адлия органларига юклатилган устувор вазифалар, шу жумладан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, нотариат ва ад
Тошкент вилояти адлия органларига юклатилган устувор вазифалар, шу жумладан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш, нотариат ва адвокатура йўналишларида 2022 йилда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ҳисобот даврида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган 12 516 та мурожаатнинг 12 082 таси ёки 96,5 % ҳал қилиниши, шу жумладан 8205 таси (68%) қаноатлантирилиши ва
3877 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.
758 та мониторинг ва 449 та ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган жами 56 636 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 5879 та тақдимнома, судларга жами 61 млрд. сўмлик 2458 та даъво аризалари киритилиши ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан 1302 та маъмурий материаллар расмийлаштирилиши таъминланди.
Киритилган тақдимнома, даъво ариза ва маъмурий материалларга мувофиқ 21,4 млрд. сўмлик маблағларнинг ундирилиши, 61 млрд. сўмлик 2591 та даъво аризаларининг қаноатлантирилиши, 17 325 та ноқонуний қарорларнинг бекор қилиниши ва ҳақиқий эмас деб топилиши, 2044 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, шу жумладан
83 нафари билан меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши шунингдек, 1082 нафар
шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.