Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Тарғиботчилар ташрифи


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлимлари масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида давра суҳбати ташкил этилди.IMG_0210.JPG

Давра суҳбатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тарғибот тадбирларини амалга оширишда адлия ҳамда ички ишлар идораларининг ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи И.Турғунов маъруза қилиб, Ўзбекистонда давлат томонидан инсон ҳуқуқлари кафолатларига алоҳида аҳамият берилаётгани, инсон ҳуқуқларини таъминлаш нафақат ҳуқуқий кафолатлаш, 

IMG_0207.JPG

балки амалий ишлар билан ҳам олиб борилаётгани, ички ишлар идораларининг ходимлари ўз хизмат фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва Ички ишлар вазирлиги буйруқларининг талабларига қатъий риоя қилиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинаётгани хусусида фикр билдирди.

Бундан ташқари, тингловчилар эътиборига Ички ишлар вазирлиги томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш борасида олиб борилган ишлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда тасдиқланган ҳужжатлар, халқаро миқёсида олиб борилган ишларни ўзида акс эттирган видеоролик тақдим этилди.

Давра суҳбат сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармасининг бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.