Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Натижалар таҳлил этилди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида адлия органлари ва муассасалари томониданжорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.DSC07469.JPG

Адлия вазири Н.Йўлдошев таъкидлаганидек, адлия органлари ва муассасалари томонидан ўтган давр мобайнида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу борада вазирлик томонидан қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни тўлдириш уларнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди улардан 9 таси қабул қилинди.

Хусусан, фуқаролар йиғинлари ходимларининг касбий ва бошқарув малакаларини янада ошириш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида тизимли методик ёрдамни ташкил этиш мақсадида қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, доимий фаолият кўрсатувчи фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилади.

Суд экспертиза соҳасида далилларни ДНК-таҳлили билан аниқлаш амалиётини жорий этишга ва генетик экспертизадан фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш борасида 10 та назорат тадбирлари ўтказилди. Адлия органлари томонидан тадбиркорлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасида ўтказилган текширишлар натижаси бўйича қўлланилган таъсир чораларига асосан давлат органларининг 3,5 мингдан ортиқ ноқонуний ҳужжатлари ижроси тўхтатилди ва бекор қилинди. Судларга 102 млрд. сўмдан ортиқ даъво аризалари киритилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 40 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Ҳудудий адлия органлари томонидан фуқаролар мурожаатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш соҳаларида ҳам самарали ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ҳокимлик қарори лойиҳалари, давлат ҳисобига олинган қарорлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошганлиги, қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорларни бекор қилиш ёки ижросини тўхтатиш борасидаги фаолият самарадорлиги таъминланаётганлиги қайд этилди.DSC07492.JPG

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент вилоят адлия бошқармаси фаолиятини ўрганиш якунлари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳудудий адлия органларида ижобий ишлар билан бир қаторда, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш, ҳуқуқий экспертиза, киритилган таъсир чоралари самарасини ошириш, иш режаларини тузиш борасида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилган. Мажлисда мазкур адлия органлари раҳбарларнинг бу борадаги ахборотлари тингланди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишидан келиб чиққан ҳолда адлия органлари ва муассасалари олдидаги вазифалар юзасидан фикр юритилди. Адлия органлари ва муассасаларининг қонун ижодкорлиги, суд ижро ва ҳуқуқни қўллаш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар экспертизасини янада такомиллаштириш, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари кўламини кенгайтириш, юридик таълимнинг миллий рейтингини ошириш, инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлик ва шартномавий ҳуқуқий ишларда суд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органларида ҳужжатлар билан ишлашда қонунийликни таъминлаш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.