Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Суд экспертизасини ривожлантириш истиқболлари


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.DSC08364.JPG

Анжуман суд экспертиза хизматини ташкил қилиш, суд экспертизасининг алоҳида замонавий йўналишлари бўйича халқаро ахборот ва тажриба алмашиш масалаларига бағишланди.

Унда Германия мутахассислари билан бир қаторда Россия Федерацияси, Украина, Озарбайжон Республикаларининг суд экспертиза соҳаси вакиллари, Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистик маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза Бош бюроси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлиги тизимидаги экспертлик бўлимларининг етакчи мутахассислари, соҳа олимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидлаш керакки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида фан ва техниканинг сўнги ютуқларидан, миллий ҳамда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш - одил судлов жараёнининг муҳим гарови бўлиб, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз тасдиғини топган амалиёт саналади. Мазкур вазифани амалга оширишда суд экспертиза хизматининг ўрни беқиёс саналади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фан ва техниканинг изчил тараққиётига хос равишда суд экспертизасининг барқарор ривожланиши, экспертлик тадқиқотларининг жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий илмий даражада ўтказилиши учун етарли шароитлар яратилган.

Суд экспертизасини ривожлантириш, илғор хорижий технологияларни амалиётга жорий қилиш борасида халқаро тажриба алмашиш муҳим омил бўлиб, бунда етакчи давлатлар мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказиладиган илмий-амалий анжуманлар алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, соҳага оид самарали халқаро алоқалар айнан шундай тадбирлар орқали йўлга қўйилади. Бундай анжуманларда назариётчи олимлар ва амалиётчилар ҳамкорлигида соҳанинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, уларнинг ечими бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади.

Анжуманда сўзга чиққанлар, суд экспертлик фаолияти ва вазифалари, одил судловни таъминлашда экспертизанинг ўрни, суд экспертиза соҳасининг замонавий турлари бўлган суд-фонография, геном дактилоскопия, ашёвий далилларни текшириш учун қўлланиладиган замонавий усуллар ҳақида сўз юритишди. Ушбу экспертизаларнинг имкониятлари, уларни тайинлаш ва ўтказиш ҳамда одил суд қарорларини қабул қилишдаги аҳамияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этдилар.DSC08413.JPG

Халқаро экспертлар Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Ўзбекистонда суриштирув ва тергов органи ходимлари ҳамда судьяларни суд экспертизанинг бугунги имкониятлари, экспертизага материалларни тайёрлаш, суд экспертизанинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини самарали таъминлаш борасидаги фаолиятига юқори баҳо беришди. Марказ ташкил қилинган дастлабки йилларда бу ерда қарийб 4 мингга яқин экспертиза ўтказилган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич 24 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Бевосита мулоқот ҳамда мазмунли намойишлар шаклида ташкил қилинган тадбирда, шунингдек, суд-тиббий, ҳужжатларни техник-крииналистик текшириш, гиёҳвандлик воситалари, портрет экспертизаларини бугунги кундаги имкониятлари, уларни замонавий усуллар ёрдамида ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Иштирокчиларда ГФРда яратилган одам ДНКси бўйича маълумотлар базасидан жиноятларни очишда фойдаланиш, ҳужжатлар криминалистик экспертизаси соҳасидаги янгиликлар, ўзбек тилидаги фонограммаларни тадқиқ этиш юзасидан ўтказилган илмий-тадқиқотлар натижалари ҳақидаги чиқишлар катта қизиқиш уйғотди.

Анжуманда суд экспертиза амалиётини такомиллаштириш, соҳа бўйича халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.