Янгиликлар
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ
УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ
Субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ хисобланади.
Ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросисидир. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда Низомга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.
Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади
- а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
- б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
- г) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;
- д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
- е) ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
- Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
Шунингдек янги тартибга алохида эътибор қаратиш зарур. Яъни Ўзбикистон Республикаси Призидентиниг 2023 йил 13-апрелдаги ПФ-51-сон Фармонига асосан 2023 йил 1 майдан бошлаб банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинигмуқобил усулларидан фойдаланиншга, шу жумладан қарз олувчиларниниг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик хужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларни инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилиши белгиланган. Лекин бу расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга субсидия ажратилади дегани эмас. Бундан ташқари, эндиликда 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабрга қадар қабул қилинади хамда уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструксия қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисида хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади.
Бекобод шаҳар адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази директори Муродқосим Нурматов