Янгиликлар
Спортчиларга ҳам сципендия тўланади
Спортчиларга ҳам сципендия тўланади
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 10 ноябрдаги “ Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3479] буйруғига асосан стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди
Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган спортчиларга тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири буйруғи билан стипендияни тайинлаш ва тўлаш бўйича Стипендия комиссияси тузилади ва у стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда стипендия тайинлашга масъул ҳисобланади.
Спортчилар учун стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси сўмда амалга оширилади.
Стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади.
Янгийўл тумани адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юристконсулти С.Маматқулов