Янгиликлар
Савол: Кимлар кандай холларда «Темир дафтар» дан чикарилади?
1.Савол: Кимлар кандай холларда «Темир дафтар» дан чикарилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 250-сон қарорига илова қилиб келтирилган вақтинчалик тартибга кўра, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар қуйидаги ҳолларда «Темир дафтар»дан чиқарилади:
- Бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
- Бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш орқали муаммоси ҳал этилганда оила аъзосининг розилиги билан;
- Малакали тиббий хизмат кўрсатилганда;
- Тўлиқ давлат таъминотига олинганда («Меҳрибонлик», «Саховат» ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларга ўтказилганда);
- Аниқланган бошқа муаммолари қонуний ҳал этилганда;
- Ёлғиз яшайдиган эҳтиёжманд фуқаро озодликдан маҳрум этилганда ёки вафот этганда;
- Оила аъзосининг мурожаатига асосан;
- «Темир дафтар»га ноқонуний киритиш ҳолати аниқланганда;
- Бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда.
- Икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилганда.
- Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда,
Юқоридагиларни хаммасини битта қилиб жамлайдиган бўлсак бу, "Темир дафтар"дан ким нима муаммо билан у дафтарга киритилган бўлса, ўша муаммолари тўлиқ ҳал этилмагунича дафтардан чиқарилмаслиги керак деган маънони билдиради.
Чирчик шахар Адлия булими
ЮХКМ бошлиги А.Файзиев