Янгиликлар
4.Савол: Бир вактнинг узида икки солик текшируви утказиш мумкинми?
4.Савол: Бир вактнинг узида икки солик текшируви утказиш мумкинми?
Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.
Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.
Шунингдек мазкур моддага асосан сайёр солиқ текширувида алохида давр қамраб олинмайди. Бундан ташқари солиқ қонунчилигида бир вақтда сайёр солиқ текшируви ва солиқ солиқ аудити ўтказилишига чекловлар мавжуд эмас.
Чирчик шахар Адлия булими
ЮХКМ бошлиги А.Файзиев