Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

5.Савол: Қонунчиликда ёшларга кандай имтиёзлар берилган?


5.Савол: Қонунчиликда ёшларга кандай имтиёзлар берилган?

 

- Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

- Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

- “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида ёрдам кўрсатилади.

- Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 500 минг сўм) миқдорда субсидия ажратилади.

- Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

- Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 13 турдаги ёрдам берилади.

- Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

- “Мозийга саёҳат” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади

- Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади

 

Чирчик шахар Адлия булими

ЮХКМ бошлиги                                                                 А.Файзиев