Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

7.Савол: Ешлар дафтфригакимлар киритилади?


7.Савол: Ешлар дафтфригакимлар киритилади?

Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

 

- оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

- боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

- ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

- I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

- фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

- жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

- ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

- юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

- зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

- «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

- ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

- даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

- жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

- муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

- психологик маслаҳатга муҳтож;

- никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

- деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

- ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

 

 

Чирчик шахар Адлия булими

ЮХКМ бошлиги                                                                 А.Файзиев