Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир


Адлия органлари томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 22 йиллиги муносабати билан турли ҳуқуқий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари Бош бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда ташкил этилган “Ватан – саждагоҳ каби муқаддасдир” мавсусидаги маърифий ҳуқуқий тадбирда ҳарбийларнинг оила аъзолари ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик имтиёзлари ҳақида атрофлича сўз юритилди.

IMG_9855.jpg

Қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташнинг бир йил этиб белгилангани ҳарбий чақирув сифати ва самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда. Ёшларимиз миллий армиямиз сафларида хизмат қилишни юксак шараф деб билаётгани ҳар бир ота-она қалбида фахр-ифтихор туйғуларини кучайтирмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз, қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакатимиз хавфсизлигини, сарҳадларимизни мустаҳкам ҳимоя қилиш, фуқароларнинг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритдилар. Юртимизда миллий армиямиз ва ҳарбий хизматга муносабат тубдан ўзгаргани, тезкор, замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғ билан таъминланган профессионал армия шаклланганини таъкидладилар.Тадбирда қайд этилганидек, халқимиз азалдан тинчлик ва осойишталикни Ватан, она, озодлик каби муқаддас тушунчалар қаторида улуғлаб, эъзозлаб келади. Ватан озодлиги, тинчлиги ва хавфсизлиги ҳимоячилари эса мудом ҳурмат-эътиборда.

IMG_9849.jpg

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий, сиёсий ва жанговар тайёргарлигини ошириш баробарида уларнинг оилаларига қулай шарт-шароит яратишга, ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш ҳамда Ватан ҳимоячиларига қўшимча имтиёзлар беришга қаратилган қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасини олган ёшлар мамлакатимиз олий ўқув юртларига ўқишга киришда тегишли имтиёзга эга бўлмоқдалар. Ҳарбий унвонлар бўйича маошлар, ҳарбий хизматдан бўшагандан кейин тўланадиган нафақалар миқдори бир неча баробар оширилди. Барча зарур уй-рўзғор буюмлари билан жиҳозланган хизмат турар-жойлари қурилаётгани юрт посбонлари учун яратилган имтиёзларнинг амалий ифодасидир.IMG_9883.jpg

Президентимиз таъбири билан айтганда, “Ўтган давр мобайнида амалга оширган, ўзининг кўлами ва моҳиятига кўра улкан ва ноёб, том маънода тарихий ишларимиз натижасида бугунги кунда Ўзбекистон замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, яхши тайёрланган, мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхтлитлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир ўз миллий армиясига эга бўлди, дейишга барча асосимиз бор”. Юртбошимизнинг бу сўзлари замирида мазкур байрамнинг юксак маъно ва моҳияти ўз ифодасини топиб, миллий армиямиз билан ҳар қанча фахрланиш ва ғурурланишни яна бир карра чуқур англаб етамиз.

Эътироф этилганидек, Ватанимиз сарҳадларининг мудофааси ва ҳимояси, халқимизнинг тинч меҳнати ҳамда осойишталигини таъминлаш ишончли қўлларда деб айта оламиз. Сафларимизда ана шундай ўз Ватанига ҳамда бурчига садоқатли мард ва жасур ўғлонларимиз бор экан, демак, юртимиз тинчлигига, халқимизнинг осуда турмушига ҳеч ким ва ҳеч қандай куч таҳдид сола олмайди.

Тадбирда ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтаётган ҳарбийларнинг ёш оилаларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.