Янгиликлар
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИГА ҲАМ 50 ФОИЗ УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМЛАРИГА ҲАМ 50 ФОИЗ УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли қарорининг 5-бандига асосан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб: а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.
Яъни бу ерда фақат мактабда ишловчиларга тўланади деган қоида мавжуд эмас. ММТдаги фаолиятингиз учун ҳам сизга 50 фоиз устама тўланиши керак.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли