Янгиликлар
БОШЛАНҒИЧ СИНФ РАХБАРИ ЮҚОРИ СИНФГА ҲАМ РАХБАРЛИК ОЛСА БЎЛАДИМИ?
4. БОШЛАНҒИЧ СИНФ РАХБАРИ ЮҚОРИ СИНФГА ҲАМ РАХБАРЛИК ОЛСА БЎЛАДИМИ?
2019 йилда тасдиқланган таълим муассасасининг синф раҳбари тўғрисидаги низомнинг 10 бандига мувофиқ, бошланғич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланади.
Мазкур низомнинг 10-бандига мувофиқ нафақат бошланғич синф ўқитувчиси, балки бошқа фан ўқитувчиларининг ҳам иккита синфга раҳбарлик қилиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 июндаги Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида Низомига мувофиқ, Умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга биттадан ортиқ синфга раҳбарлик қилишга ва меҳнатини соатбай асосда олиб борувчи ўқитувчиларга синфга раҳбарлик қилишга йўл қўйилмайди бунда бошланғич синфларда синф раҳбарлиги она тили, ўқиш ва математика фанларидан дарс ўтадиган ўқитувчиларга юклатилади;
Яни юқоридаги низомга мувофиқ нафақат бошланғич балки юқори синф ўқитувчиларига ҳам иккита синфга раҳбарлик қилиш тақиқланади.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
бошлиғи Б.Жўраев