Янгиликлар
Корхона қайта ташкил этилганда ходимларга узоқ йиллик меҳнат стажи учун таътил берилиши давом этади
Корхона қайта ташкил этилганда ходимларга узоқ йиллик меҳнат стажи учун таътил берилиши давом этади
Фуқаро мурожаати: Мен 30 йилдан ортиқ бир корхонада ишлаб, Президентимиз қарорларига асосан корхонани товар сотиб олиш ва реализация қилиш функцияси янги ташкил қилинган корхонага ўтказилганлиги сабабли, мен ҳам вазифам бўйича ушбу корхонага ишга ўтдим. Менга ҳам ҳар йиллик иш стажимга караб кўшимча таътил бериладими, меҳнат таътилимга.
Меҳнат кодексининг 219-моддасига асосан ҳар йилги қўшимча таътиллар битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга берилади. Кодексининг 220-моддасига мувофиқ, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календар кун бўлган, бироқ жами саккиз календар кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади. Бунда меҳнат шартномасини қайта тузган ходимга қўшимча меҳнат таътили берилмайди. Чунки қўшимча меҳнат таътили фақат бир корхонада кўп йиллик иш стажига эга ҳодимларга (ишлаган ҳар 5 йили учун 2 кун хисобида лекин 8 календар кундан кўп берилмайди. 30 йиллик иш стажингиз учун сизга 8 кун қўшимча таътил) берилади.
Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра, ташкилотнинг мулкдори алмашганда, худди шунингдек ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, қўшиб олинганда, бўлинганда, ажратиб чиқарилганда, ўзгартирилганда) якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади. Яъни сизни меҳнат шартномангиз тугатилмасдан, корхона қайта ташкил этилган бўлса, сизга кўп йиллик меҳнат стажингиз учун 8 кунлик қўшимча таътил берилади.
Оққўрғон тумани Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош мутахассиси Б.Б.Мавланов