Янгиликлар
Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади
Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш:
БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 16 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.
Шунингдек, болани чет давлатда назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса ёхуд боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтарилишини таъминламаслик 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ўша қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, уни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Янгийўл тумани ЮХКМ бош юристконсулти Х.Муроджонов