Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ўқитувчи мактабда курс очиб қўшимча пул топиши мумкинми?


Ўқитувчи мактабда курс очиб қўшимча пул топиши мумкинми?
Агар курсни мактабдан ташқарисида мисол учун ўз уйида ўтса, бирор шартнома тузишга ҳожат йўқ.
Агар курсни мактаб биносида ўтадиган бўлса, ҳудудий ижара макрази билан ижара шартномаси тузиши лозим.
Бунда 3 томонлама ижара шартномаси шартнома тарафлари томонидан имзоланиши керак.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом 40-бандига кўра ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган онлайн-аукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома асосида тузилган ижара шартномаси электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади.

Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази
бош юрисконсульти                                   Усмонқулов Абдувосид Жахонгир ўғли