Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Таълабага декрет пули бериладими?


Таълабага декрет пули бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
Сизга доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси асосида ОТМ томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (Меҳнат кодекси 233-234-моддалари) академик таътил берилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин
Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди.

Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази              Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                         ўғли