Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?


Ҳар йилги меҳнат таътили кимларга қанчадан ҳисобланади?

Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади (МК-216). Иш берквчилар ходимга меҳнат таътили беришда эътибор беришлари керакки, уларга берилган йиллик меҳнат таътилининг муддати 21 калеҳндар кундан кам бўлмаслиги керак.
Ишхоналарда шундай ходимлар борки, уларга йиллик таътил бошқаларга қараган кўпроқ берили шарт. Масалан:
  ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга — ўттиз календарь кун;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга — ўттиз календарь кун.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги йигирма етти календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади.
Бундан ташқари ҳар йилги узайтирилган таътилни кенгайтиришни жамоа шартномаларида ҳам белгилаш мумкинлигини кўрсатади. Қонунчиликда белгиланганидан ташқари, ҳар йилги асосий узайтирилган таътиллар бериш, шунингдек ҳар йилги асосий узайтирилган таътилнинг давомийлигини унинг қонунчилик билан кафолатланган давомийлигига нисбатан кўпайтириш жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. (МК-218)
Масалан, корхоанда иш берувчи ўз ходимларига таътилни 21 календар кундан бераётган бўлса, жамоа шартномасида 3 календар кун қўшиб берилиши кераклиги белгиланган бўлса, ходимга 24 календар кундан иборат таътил берилади. Агар ходим  ногиронлиги бўлган ходим бўлса, унга 30 календар кун + 3 кун жамоа шартномасидашги 3 календар кун билан 33 календар кун йиллик узайтирилган таътил берилади.

Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази            Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                         ўғли