Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Моддий зараримни ундириш мумкинми?


Моддий зараримни ундириш мумкинми?

   Фуқаролик кодексининг 351-моддасига кўра агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади.
  Эътибор берган бўлсангиз, қоидада қарздорнинг шахси билан боғлиқ мажбуриятлар бекор бўлиши айтилмоқда. Бундай мажбуриятлар қаторига алимент тўлаш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш, бу мажбуриятни фақат шу қарздор бажара оладиган бошқа ҳаракатлар киради.
Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига биноан мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Бунда ушбу кодекс 1156-моддасига асосан мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.
Бу ҳолда меросхўрларнинг ҳар бири ўзига теккан мол-мулкнинг қиймати доирасида солидар қарздорлар сифатида жавобгар бўладилар.
Шунга кўра сиз  фуқаролик судига даъво қилиб, зарар етказган шахснинг ворисларидан зарарни ундиришни сўрашингиз мумкин.

Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази              Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                         ўғли