Янгиликлар
29
КРЕДИТ ТЎЛАШДА ҲЕЧ КИМГА ИМТИЁЗ МАВЖУД ЭМАС.
КРЕДИТ ТЎЛАШДА ҲЕЧ КИМГА ИМТИЁЗ МАВЖУД ЭМАС.
Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит қарздорлигингиз ошиб бораверса, банк шартномда белгиланган муддат ўтганидан сўнг қарздорликни ундириш мақсадида судга мурожаат қилади. Суд банкнинг талабини қаноатлантириб шу бўйича қарор чиқарса, ишингиз давлат ижрочисига (МИБ) га ўтади. Агар унда ҳам қарздорлик мажбуриятингизни ихиёрий равишда бажармасангиз, давлат ижрочиси қарздорликни ундириш учун "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасида кўрсатилган мажбурий ижро этиш чораларидан бирини қўллайди.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли