Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ОЛИНГАН КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАСА НИМА БЎЛАДИ


ОЛИНГАН КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАСА НИМА БЎЛАДИ

06.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон "Истеъмол кредити тўғрисида"ги қонунининг 16-моддасига асосан, истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди деб кўрсатилган.

Яъни, агар Сиз истеъмол кредитини 3 йилга олган бўлсангизу лекин кредитни 3 йил эмас бир йилда хаммасини тўлаб юборсангиз қолган икки йил учун Сизга фоиз хисобланмайди. Кредит учун фоизлар фақат Сиз ундан фойдаланган вақтингиз учун хисобланади холос.

Масалан: 3 йиллик шартнома билан 100 сўм кредит олгансиз дейлик, Сиз уни 3 йилда фоизлари билан 130 қилиб қайтаришингиз керак лекин, Сиз қарзни уч йилда эмас бир йилда тўлаб юборсангиз 100 сўмни 130 сўм қилиб эмас 110 сўм тўлаб хаммасини ёпиб юборишингиз мумкин.

Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази          Халимов Абдулазизжон Дониёржон    бош юрисконсульти                                         ўғли