Янгиликлар
29
Кечиктирилган ойликлар учун компенцатция тўланиши керак.
Кечиктирилган ойликлар учун компенцатция тўланиши керак.
Турли ишхоналарда декабр ойи учун ойликлар маълум сабабларга кўра кечиккани ҳақида кўп ўқияпмиз бу ҳақда расмийлар ҳам ўз муносабатларини билдирди. Бироқ қонун талаби бўйича бу учун ходимларга компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.
Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади.
Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.
Мазкур компенсацияни тўламаслик иш берувчига жавобгарликни вужудга келтиради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Оҳангарон туман Адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази Халимов Абдулазизжон Дониёржон бош юрисконсульти ўғли